The National Interest нашрининг муаллифи Дэвид Пайннинг сўзларига қараганда, АҚШнинг «Ахилл пайи» ядровий диспаритети (нотенглиги) ҳисобланади.
Экспертнинг фикрича, Россияда АҚШга қараганда уч баробар кўпроқ ядровий қурол ташувчилар мавжуд. Бундан ташқари Россия, Хитой ва КХДР айни вақтда ўзларининг ядровий имконияларини мунтазам такомиллаштириб бормоқда. Хусусан, Хитой умумий узунлиги 5 минг километр келадиган ер ости туннелларини яратмоқда. Бу қитъалараро баллистик ракеталарни сақлаш ва ташишга мўлжалланган.
Шунингдек, Шимолий Корея кичик ядровий жанговар каллакчалар борасида муваффақиятга эришган.
Пайнинг таклифига кўра, Американинг ядровий потенциалини ошириш ва мустаҳкамлаш учун Ohio туридаги ядровий сув ости кемалари эксплуатациясини 10 тадан 14 тага қадар ошириш керак (АҚШда Ohio туридаги 14 та субмарина мавжуд).
2017 йилнинг декабрида АҚШ Ҳисоб палатаси Cолумбиа туридаги янги сув ости кемалари Пентагон томонидан эълон қилинган техник тайёрлик даражасига жавоб бермаслигини маълум қилганди. Мазкур субмариналар Ohio’ларнинг ўрнини эгаллаши лозим эди.
Изоҳ (0)