ФИФА Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдуни Жаҳон чемпионати «B» гуруҳидан ўрин олган Испанияга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этди.
Сочидаги «Фишт» стадионида кечган 1-тур баҳси томонларнинг 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг натижаси билан якунланди. Криштиану Роналду эса учрашувда хет-трикка қилишга эришди.
Маълумот учун Португалия терма жамоаси 2-турда Марокашга қарши майдонга тушади. Учрашув 20 июнь куни Москвадаги «Лужники» стадионида(17:00 Тошкент вақти билан) бўлиб ўтиши белгиланган.
Изоҳ (0)