Мадриднинг «Реал» ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Кириштиану Роналду солиқлардан қочганини тан олди, деб хабар беради «Sports.ru».
Унга кўра Криштиануга қўйилган 4 та солиқ жинояти бўйича айбловнинг ҳар бири учун 6 ойлик озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланар эди. Футболчи эса қамоқдан қутилиб қолиш учун 18,8 миллион евро жарима тўлашга рози бўлди.
Маълумот учун аввалроқ Испания прокуратураси баёнотида Роналду даромадларини яшириш мақсадида 2010 йилда яратилган компаниянинг номидан фойдалангани ҳақида хабар берилган эди. Гап тахминан 15 миллион евролик қаллоблик ҳақида кетмоқда.
Аввалроқ, шунингдек, футболчининг солиқ туфайли юзага келган муаммолари сабаб «Реал»ни тарк этиши ҳақида хабарлар берилган эди.
Изоҳ (0)