10 июнь куни икки номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшовчи Ш.Н. исмли аёлнинг уйига дарвозасидан ошиш орқали кирди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Босқинчилар уни пичоқ билан қўрқитиб, пул ва қимматбаҳо буюмларни талаб қилади. Фарзандини тортиб олгани учун шовқин кўтарилганда улар ҳеч нарса ололмай воқеа жойидан қочиб кетди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Иштихон туманида яшовчи Ж.М. ва шу туманда яшовчи Бахрин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи 3-босқич ўқувчиси С.А. содир этганликлари аниқланди. Босқинчилар қўлга олинди.
Изоҳ (0)