Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи Д.А. ИИБга иш жойида юз берган ўғирлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аризада шу йил 5 июнга ўтар кечаси номаълум шахс Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ҳудудида жойлашган «Янгиобод қурилиш» МЧЖ биносига девор ошиш йўли билан кириб, у ердан 6 та электродвигатель, 6 та регулятор ускунаси, 1 та электр пайвандлаш ускунаси, 3 та газ баллони ва узунлиги 50 метр бўлган кабелни ўғирлаб кетганлиги маълум қилинганди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Оҳангарон туманида яшовчи, юқоридаги МЧЖ қоровули Х.Ч. содир этганлиги аниқланди ва ушланди.
Изоҳ (0)