«Ўзбекистон ҳаво йўллари» шу йил декабрь ойида иккита Airbus A320 neo самолётини олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда МАК бош директори ўринбосари Геннадий Харлап маълум қилди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
Airbus A320 neo 150 кишига мўлжалланган. Улардан 12 нафари бизнес-класс, 138 нафари эса эконом-класс билан учади. Ҳаво кемалари ўз сегментидаги энг замонавийси бўлиб, Wi-fi ва ҳар бир ўриндиқда монитор билан жиҳозланган.
«Самолёт олдингиларидан 20 фоиз тежамкорроқ бўлгани, учиш масофаси эса 4,5 мингдан 6 минг километрдан кўпроққа узайгани сабабли бутун Европани рейслар билан қамраб олиш имконини беради. Бу ҳаво кемаси Тошкентдан Франкфурт, Париж, Лондон, Милан ва Римга учиши мумкин дегани», — таъкидлади Геннадий Харлап.
Изоҳ (0)