Украинанинг Чернигов шаҳрида коллектор ўтказиш учун хандақ қазилаётган вақтда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид 33 та минага дуч келинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хавфли ҳудуд миллий полиция томонидан қўриқловга олинган. Воқеа жойига етиб келган мутахассислар миналарнинг Иккинчи жаҳон уруши даврига оид 82 миллиметр калибрли эканлигини аниқлаган.
Атрофдаги ҳудудни текшириш вақтида қутқарувчилар ўқ-дори захирасини, хусусан 82 ва 50 миллиметр калибрли 33 та миномёт минасини аниқлаган.
Шошилинч ишлар олиб борилганидан сўнг портловчи қурилмалар шаҳардан ташқарига махсус автомобилларда олиб чиқилган ва йўқ қилинган.
Изоҳ (0)