Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев ўтган йили 26 июнда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида бўлиб, биноларни қуриш ва таъмирлаш, беморларнинг шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган эди. Давлат раҳбари жорий йил 15 июнь куни бу ерга яна келиб, бажарилган ишларни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Клиникада 4 янги бино фойдаланишга топширилган, қолганлари реконструкция қилиниб, капитал таъмирланган. Тоза ва шинам палаталар, беморлар билан индивидуал ишлаш учун хоналар ташкил этилган, замонавий ташхис ускуналари ўрнатилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бу йўналишда ҳам ишлар бошланди. Бинолар қурилди. Энди илм керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Мазкур янги клиникани республиканинг шу ихтисосликдаги шифохоналари учун таянч муассасага айлантириш, руҳий касалликларнинг олдини олиш ва бошланғич босқичдаёқ даволаш амалиётини ривожлантириш, бу борада чет элдаги илмий-тиббий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, руҳшунос мутахассислар тайёрлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади