Жаззах шаҳри Шароф Рашидов туманида яшовчи, муқаддам «қўшмачилик» банди судланган Ф.Н исмли фуқаро яна бир бор қўшмачилик жиноятини содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли жазо белгиланди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди матбуот хизмати хабар берди.
У Жиззах шаҳарида жойлашган Grant Tower МЧЖга қарашли бўлган «Ўзбекистон» меҳмонхонасида маъмур вазифасида ишлаб келиб, 2018 йил 30 май куни соат 21:30 ларда, меҳмонхонанинг 5-қават навбатчиси, жиноий шериги билан ўзаро тил бириктириб, 30 000 сўм пул эвазига меҳмонхонада фуқароларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган ҳолда қўшмачилик жиноятини содир этган.
Суд Ф.Н.ни Жиноят кодексининг 45-моддасига асосан 2,5 йил муддатга меҳмонхоналарда, шунингдек, моддий ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Унинг шериги эса Жиноят кодескининг 131-модда 3-қисми билан айбдор деб топилиб, озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)