TravelAsk балиқчи ва фотограф Кори Арнольднинг денгизга саёҳатлари давомида олган суратларини тақдим қилди.
Кори Арнольд АҚШнинг қуёшли Калифорния штатида туғилган. У болалигидан отаси билан балиқ овига боришни ёқтирар эди. Арнольд Аризона университетида таҳсил олиб, санъат йўналиши бўйича бакалавр даражасини қўлга киритган. Бироқ у ўз мутахассислиги бўйича ишламади, аксинча ҳамма учун кутилмаганда Аляскага кетди ва балиқ ови билан шуғулланиш учун кемага ёлланди. Шундай қилиб болаликдаги қизиқишлари унинг касбини белгилаб берди.
Корининг яна бир қизиқиши бор — фотография. У кемада жуда кўп саёҳат қилган, бироқ очиқ денгизда неча кунни ўтказмасин, у камерани қўлдан қўймади. Ҳозирда Кори Арнольд дунё бўйлаб саёҳат қилади ва ўзи олган суратларининг кўргазмаларини ташкил қилади. Арнольднинг сўзларига қараганда, у тижорат ва экология биргаликда мавжуд бўлиши мумкинлигини исботламоқчи. Шунингдек, Арнольд денгиз маҳсулотларининг дўконлар расталарига қандай қилиб етиб келишини суратлари орқали тушунтириб беради.
Изоҳ (0)