Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашувини юқори баҳолади. Бу ҳақда 14 июнь, пайшанба куни «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Трамп ва Ким Чен Иннинг ушрашуви туфайли КХДР билан боғлиқ вазиятни сиёсий-дипломатик воситалар ёрдамида тинч йўл билан тартибга солиш учун истиқболлар пайдо бўлди. Ким Чен Ин ва Трампнинг учрашуви Корея яримороли атрофидаги кескинликнинг умумий даражасини пасайтиради», — деди Россия етакчиси КХДР Олий халқ мажлиси президиуми раиси билан учрашувда.
Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни АҚШ президенти ва Шимолий Корея етакчиси илк бор икки томонлама саммит ўтказди ва унинг якунлари бўйича ҳужжат имзолади.
Изоҳ (0)