Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида номаълум шахс 11 июнь куни «Чилонзор буюм савдо комплекси» автотураргоҳида ўғирликка қўл урди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У Nexia русумли машина эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, ўриндиқ устидан ичида 18,5 миллион сўм бўлган сумкани ўғирлаб кетади.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти, Жондор туманида яшовчи, муқаддам судланган З.Э. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Изоҳ (0)