Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли учун муҳим бўлган уй-жой масаласига тўхталиб, мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
«Шаҳарларда 600 хонадонли 14 та кўп қаватли уй-жойлар, бунга қўшимча равишда 270 хонадонли 6 та кўп қаватли уй қуриш таъминлансин. Жами 20 та кўп қаватли уй қурилиб, 870 та уйга муҳтож оила ўз уйига эга бўлиши керак, бу йилнинг ўзида. Бу осон иш эмас, бу жуда катта пул талаб қилади. Лекин қилиш керак, бошқа иложи йўқ. Уй йўқ Фарғонада» – деди Шавкат Мирзиёев.
Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи давом этмоқда.
Изоҳ (0)