Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг маълум қилишича, Туркия «зарурат туғилганида» Россиянинг C-400 зенит-ракета комплексларидан фойдаланади. Бу ҳақда Hurriyet газетасига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Биз шунчаки C-400’ларни сотиб олиб, уларни омборга жойлаштирмаймиз. Зарурат туғилганида улардан фойдаланамиз», — дейди Эрдўғон.
Туркия етакчисининг таъкидлашича, C-400 «ҳимоя воситаси» ҳисобланади, шу сабабли мамлакат армияси ундан мудофаа мақсадларида фойдаланади. Президентнинг қайд этишича, турк ҳукумати зенит-ракета комплексларини етказиб бериш борасида Америка ҳукумати қарорларига боғланиб қолишдан «чарчаган».
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Россия томонидан C-400’ларнинг етказиб берилиши борасидаги таклиф Вашингтон Туркияга ўз зенит-ракета комплексларини сотишни истамаган бир вақтда жуда «жозибадор» ҳисобланади.
Изоҳ (0)