Хабаровскдаги «Бизнинг танлов» кўргазма-ярмаркасида шаҳардаги энг катта қозон атрофида оломон тўпланди. Ҳамма «Самарқанд» ресторани ошпазлари паловни қандай тайёрлаётганини қизиқиш билан томоша қилди, дея хабар беради «Зарафшон».
— Паловга 100 килограмм гурунч, 100 килограмм сабзи, 20 литр ёғ, 65 килограмм қўй ва мол гўшти солинди, — дейди Бутунжаҳон ўзбек уюшмалари конгресси мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Раҳим Исломов. — Россия куни ва Ҳайит байрами шарафига 3 мингдан ортиқ кишига палов улашдик.
Ресторан бош ошпаз Ғуломиддин Исломов йиғилганларга Самарқандда тайёрланадиган ош бошқа паловлардан нимаси билан фарқ қилишини тушунтирди.
Изоҳ (0)