Оқ уйнинг бош иқтисодий маслаҳатчиси Ларри Кудлоу юрак хуружини бошидан ўтказди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида эълон қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Бизнинг савдомиз ва иқтисодимиз учун жудда катта ишларни амалга оширган буюк Ларри Кудлоу бугун юрак хуружини бошидан ўтказди. Ҳозирда у Wаlter Reed тиббиёт марказида», — деб ёзади Америка етакчиси.
Ларри Кудлоу BBC ва CNBC телеканалларидаги турли шоуларда, хусусан, Kudlow Report иқтисодий дастурида бошловчилик қилгани билан танилган. Унинг мақолалари мунтазам равишда Америка нашрлари пайдо бўлиб туради. Шунингдек, у иқтисод ва пулга бағишланган блогини ҳам юритиб туради.
Изоҳ (0)