Хориж давлатларидан келган таклифларга кўра, бир қанча қорилар Рамазон ойи давомида диний-маърифий суҳбатлар ўтказиш ҳамда таровеҳ намозини адо этиб бериш учун АҚШ, Россия ва Украина каби давлатларга юборилган эди, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Ана шундай қорилардан бири Тошкент шаҳридаги «Тўлқин Акром ўғли» масжиди имом ноиби Жамолиддин қори Қодиров жорий йил Рамазон ойида Россиянинг Сахалин шаҳрида мусулмонларга таровеҳ намозини адо этиб, маърифий тадбирларни ўтказаётган эди.
11 июнь куни ўзбекистонлик қори Қадр кечасида Қуръони Карим хатмини ниҳоясига етказди.
«Таровеҳ намозлари ва Қуръон хатмида Сахалин шаҳрида вақтинча яшаб, меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар иштирок этди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)