Уэльсда 10 июнь куни енгил моторли самолёт ҳалокатга учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Қайд этилишича, ҳодиса Монмутшир графлигида юз берган. Қутқарувчилар бригадаси ҳодиса жойига маҳаллий вақт билан 11:15 да етиб келган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, парвоз вақтида самолёт двигатели ишламай қолган.
Ҳозирда ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)