Бортида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин борлиги тахмин қилинаётган Хитойнинг Air China авиакомпанияси самолёти парвоз давомида йўналиши ва рейс рақамини ўзгартирди. Бу ҳақда Yonhap хабар бермоқда.
Boeing-747 лайнери CА122 йўналиши бўйича Пекинга йўл олди, бироқ Хитой пойтахтига қўнмай, рейс рақамини Сингапургача бўлган CА61га алмаштирди.
Ҳаво кемаси бортида Шимолий Корея етакчиси бор ёки йўқлиги аниқ маълум эмас, бироқ Ким Чен Ин шу тариқа АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувга йўл олгани эҳтимолдан ҳоли эмас.
Изоҳ (0)