Санкт-Петербург шаҳрида «Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл» иккинчи халқаро конгресси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Аppassionata-lr.livejournal» хабар берди.
Конгресс доирасида Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажида ўзбек давлатчилиги тарихига оид жуда катта миқдордаги маданий ёдгорликлар намойиш этилди.
Улардан бири – Бухоро амирининг Александр III га совға қилган чодири. Чодир ўзига хос саройни эслатади. Умумий майдони 100 метр квадратни ташкил қилади. 2008 йили чодир Эрмитажнинг кўргазмасида намойиш этилган.
Санкт-Петербургга 1893 йили 4 январь куни олиб келинган чодир бир неча хонадан иборат. Ташқи ва ички тарафи шоҳона безатилган. Чодир текстиль архитектура намунаси сифатида мутахассислар томонидан эътироф этилган.
Изоҳ (0)