Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Циндао шаҳрида Покистон президенти Мамнун Ҳусайн билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Мамнун Ҳусайнни Покистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлгани билан табриклаб, бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.
Учрашувда савдо, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)