Польшада мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Тўқнашувда яна бир автомобиль ҳам иштирок этган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«РИА Новости» томонидан хабар қилинишича, ЙТҲ оқибатида 48 киши, шу жумладан, 43 нафар бола жароҳат олган. Тўқнашув Закопанье курорт шаҳри ва Варшава ўртасида юз берган. Гимназия ўқувчилари экскурсиядан қайтаётган эди. Автобусда 7-синфнинг 44 нафар ўқувчиси, шунингдек, катта ёшли тарбиячилар бўлган.
Тўқнашув икки ҳайдовчидан бири қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган вақтда юз берган. Юк машинаси ва енгил автомобилдаги икки киши транспорт воситаси ичида қисилиб қолган, қутқарувчилар уларни чиқариб олган.
Изоҳ (0)