Франция ҳукумати ўқувчиларга мактабларда смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, смартфонлар ва шунга ўхшаш гаджетлардан нафақат дарслар вақтида, балки танаффусларда ҳам фойдаланиш мумкин эмас.
Чеклов 15 ёшгача бўлган барча ўқувчиларга тааллуқли ва жорий йилнинг сентябрь ойидан кучга киради.
Дастлаб ўқитувчилар ва мактаб ходимларига ҳам иш вақтида смартфондан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилган эди, бироқ кейинчалик бу чора жуда ортиқча эканлигига қарор қилинган.
Изоҳ (0)