Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан МЧЖлардан бирининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Маълум бўлишича, МЧЖ 11,9 минг тоннадан ортиқ пальма мойининг салкам 4,7 минг тоннасини рухсатсиз ва ҳеч қандай тўлов тўламай божхона омборидан олиб чиқиб кетган.
Аслида 4,7 минг тонна пальма мойи учун 13 миллиард 99 миллион сўм божхона тўлови тўланиши лозим эди.
Айни пайтда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)