Ўзбекистон бўйлаб велосипедда саёҳат қилаётган қирғизистонлик Маҳмуд Тоштанов Самарқандга келди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда.
Меҳмонни вилоят туризмни ривожлантириш департаменти вакиллари кутиб олди. Ўзбекистон велоспорт федерацияси меҳмонхонага жойлаштириш, шунингдек, велосипедни таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатди.
Қирғизистонлик сайёҳ сафарини Бишкекда бошлади ва Самарқандгача 944 километр йўл босди. У шаҳарда бир кун қолиб, эртасига Ўзбекистон бўйлаб саёҳатини давом эттирди.
Изоҳ (0)