• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эски Қрим: Ўзбекхон масжиди. XIII—XIV асрларда Евросиёда исломнинг ёйилиши

    «Azon.uz» ахборот-таҳлилий порталида Евросиёда ислом динининг тарқалиши ҳамда Қримдаги Ўзбекхон масжиди ҳақида мақола эълон қилинди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: «Azon.uz»

    Фото: «Azon.uz»

    Мана юз йилларки, Қрим яримороли бўйлаб саёҳат қилувчи киши борки, горизонт бўйлаб жойлашган тоғ тизмаларни кўриб ҳайрати ошади. Аксарият Қора денгизни жанубий қирғоқларига етиш учун уларни айланиб ўтади. Ғарб томонда турган одамлар учун шарқий тоғ этакларига тўғри ўтиш учун йўл мавжудки, бу ерда қадим замонлардан буён шаклланиб келган унча катта бўлмаган бир манзилгоҳ бор.

    XIII—XIV асрларда бу манзилгоҳ анча кенгайиб, Евросиё жанубига сезиларли таъсир кўрсатиб турган исломий шаҳар сифатида мустаҳкам илдиз отди. Бу ўша пайтда Қрим номи билан машҳур бўлган, ҳозирги Эски Қрим шаҳридир. Бугунги кунда шаҳар бўйлаб саёҳат қиладиганларнинг кўпчилиги шу яқин ўртада жойлашган XIV асрнинг тарихий иншооти – Ўзбекхон масжидига унча эътибор ҳам беришмайди.

    XIII асрнинг ўзидаёқ ислом дини Қора денгизнинг шимолигача бўлган ҳудудларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган бўлди. Ўша пайтда Анадўлунинг маркази ва шимолида ҳукмронлик қилган салжуқий мусулмонлар ўз эътиборини энди Қрим томон қаратишди. 1225 йилда салжуқийлар султони Ҳусайн ад Дин Чўбон Қрим яриморолининг катта бандаргоҳи бўлмиш Судоқни эгаллади. Бу пайтда мўғуллар марказий ва ғарбий Европага силжиб бораётган эди.

    Чингизхон салтанатининг ғарбий қисми унинг тўнғич ўғли Жўжига берилган, унинг ўғли Боту (1207—1255) эса отасининг улусини янада кенгайтирган эди. Унинг қўшини Қримга бостириб кириб, Судоқни 1223 ва 1239 йилларда истило қилди. Ўша даврдаги араблар ва форслар Жўжи улусини Қипчоқ хонлиги деб аташган, чунки улус фуқароларининг аксарияти қипчоқлардан бўлган. Эслатиб ўтиш жоизки, ХVII асрдан бери кўпчилик томонидан улусни таърифлаш учун қўлланиб келинадиган «Олтин Ўрда» атамаси у мавжуд бўлган даврда ҳечам ишлатилмаган.

    1257 йилда хонлик Ботунинг укаси, исломни қабул қилган Беркага (1209—1266) ўтади. 1265 йили у Қрим ва Судоқни салжуқийлар султони Иззиддин Қайқобус II га топширади.

    Кейинги ярим аср Қримда ислом динининг зўр бериб ёйилиши билан характерланади. Қипчоқ хонлиги билан стратегик алоқалар ўрнатган Миср мамлуклари ҳамда Марказий Осиё ва Анадўлудан чиққан турк воизларининг таъсири туфайли Қрим ислом илми ва маданияти марказига айланди.

    Беркахондан кейин улус тахтига келган Мангу Темурхон 1266 йили генуяликларга Кафа (Феодосия) шаҳрида бандаргоҳ қуришга рухсат беради. Бу денгиз савдоси анча ўсган даврнинг бошланиши бўлдики, Қрим бунинг таъсирида яна ҳам тараққий топди. Ярим оролдаги дастлабки масжидлар таҳминан XIII асрнинг учинчи чорагида бино қилинган. Уларнинг айримлари бошқа ўлкалардан келган мусулмонларнинг кўмаги билан қурилган. Чунончи, қадимий бир манбага кўра, 1263 йилда Қримда бир бухоролик томонидан масжид қурилади.

    Миср мамлуклари султони Малик Мансур Сайфиддин Қаловуннинг йилномасида айтилишича, 1287 йилда у «...масжидлар қуриш учун қиймати 2000 динор бўлган кўплаб турли нарсаларни Қримга юборади. Мазкур масжидга Султон Малик Мансур исми ўйиб ёзилган. Бунинг учун атайин қимматбаҳо тош юборилган». Бу масжид қаерда қурилгани маълум эмас.

    XIII аср охири ва XIV аср бошларида яриморолда Ислом гуллаб-яшнашининг ёрқин исботи – Қрим билан боғлиқ илк арабча манбадир. Бу 1311 йилда Дамашқда ёзиб тугалланган, Кушайрийнинг машҳур ҳадислар тўплами «Ал жоме ас саҳиҳ» қўлёзмасидир. Олим узоқ вақт яриморолда яшайди ва ўзига Қрим тахаллусини олади. У китобининг охирги саҳифасида шундай ёзади: «Китоб Қодир Аллоҳнинг жуда заиф ва муҳтож қули Муҳаммад ибн Али ибн Абдураҳмон Ханди (туғилган жойи) Қиримий Маншаан (шажараси) қўли билан тугалланди».

    Қрим – Қипчоқ хонлигидаги Қрим юртининг пойтахтига айланди. Қрим тарихидаги асосий ҳодиса 1312 йилда Ўзбекхоннинг (1312—1342) қипчоқ тахтига келиши бўлди. Улус унинг даврида ўз тараққиётининг чўққисига чиқди. Унинг пойтахти Сарой дунёдаги энг аҳолиси зич ва энг ривожланган шаҳар бўлди – шаҳар нуфуси Париж, Рим ва Амстердам аҳолисидан икки баравар кўп бўлган.

    Ўзбекхон ўзининг энг яқин маслаҳатчиси, Қрим амири мусулмон Қутлуғ Темур таъсирида Исломни қабул қилган. Хон ва Қрим ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ёрқин далили эндиликда Ўзбекхон масжиди номи билан танилган мана шу масжид ҳисобланади.

    Масжид ўзида тўғри бурчакли бинони ифодалайди. Масжид пештоқи салжуқийлар услубида қурилган бўлиб, унда 714/1314 йил ҳамда Ўзбекхон ва Абдулазиз ибн Иброҳим Арбилий (эҳтимол архитектор) исмлари келган арабча ёзув бор. Уч жуфтли саккиз қирралик устун масжиднинг ички қисмини ажратиб туради. Меъморлар масжидни шундай қуришганки, иморат бу ерда кўп бўлиб турадиган шарқдан эсувчи шамоллардан ҳимояланиб турган. Ён деворлар харсангтош ва лой билан кўтарилиб, оҳак билан сувалган. Бинони қуришда ёғоч синчлардан кенг фойдаланилган. Ойналар масжидни устунларга таралиб турувчи қуёш нурлари билан тўлдириб туради. Ёруғлик ерга уч метр баландликдан таралиб туради.

    Энг ажойиб таркибий қисм тош ўймакорликнинг юксак бадиий ифодаси – меҳроб ҳисобланади. Меҳробда Қуръони каримнинг 2 сураси ва 255 ояти ёзилган чирмашиб кетган арабча битиклар бугунгача сақланиб қолган.

    Масжид поли даставвал (бугунгача етиб келмаган) тош плиталар билан ётқизилган. Тахминларга кўра, ёғоч шифт қачонлардир лак билан бўялган. Масжид деярли сақланиб қолган. Минорадан фақат пойдевори қолган, лекин уни янгитдан тиклаганлар.

    Ўзбекхон масжиди Қрим мусулмонлари эътиқоди, уларнинг Ислом маданияти ривожидаги ўрни ҳамда Марказий ва Жанубий Евросиёнинг ўзаро диний алоқаларининг ёрқин намунаси ҳисобланади.

    08.06.2018, 10:19   Изоҳ (0)   17963
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бугун Тошкент ислом институтида талабалар ўртасида азон мусобақаси бўлиб ўтади

    08.06.2018, 10:05

    Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

    08.06.2018, 09:53

    Ўзбекистондаги Туркия элчихонасида ифторлик ўтказилди

    08.06.2018, 09:45

    Расман: Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон, лекин унинг аҳволи айни пайтда оғир

    08.06.2018, 09:39

    Ўзбекистон Маданият вазири Facebook’да расмий саҳифасини очди

    08.06.2018, 09:38

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўзбек жамиятидаги фоҳишалик иллати масаласини кўтарди

    08.06.2018, 09:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Яқинда кўчамиз”. Шерзод Ҳидоятов дастлаб қайси вазирликлар “Янги Тошкент”га кўчирилишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 9 июн, 17:32

    The Independent: Россия аллақачон Британия билан уруш ҳолатида

    Дунё | 9 июн, 17:25

    Ўзбекистонда аҳоли зичлиги сўнгги 34 йилда қанчалик ўзгарди?

    Ўзбекистон | 9 июн, 17:15

    Австралиялик мухбирга Лос Анжелесдаги намойишларни ёритаётганда резина ўқ отилди (видео)

    Дунё | 9 июн, 17:00

    “Курашишни тўхтатдим ва айбни бошқалардан қидиришни бошладим” — Элдор Шомуродов

    Спорт | 9 июн, 16:59

    Ёш шунчаки рақам: 40 ёшдан сўнг машҳур бўлган актёрлар

    Лайфстайл | 9 июн, 16:55

    Хитой ҳаво кемалари Япония шарқий чегара ҳудуларини бузиб кирди

    Дунё | 9 июн, 16:41

    Хонанда Снуп Догг футбол мухлислари учун бургер тайёрламоқчи

    Мусиқа | 9 июн, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.