Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жанубий Африка Республикасидан бўлган журналист аёл Су-Ан Маре қариндошларидан бирининг юбилейини нишонлаш учун бутун оиласини Боцванадаги қўриқхонада йиғди, деб ёзмоқда National Geographic.

Экскурсиялардан бирида оила аъзолари қайиқда Чобе дарёси бўйлаб сузди. Қайиқнинг мотори ўчирилган эди, у ҳайвонларни безовта қилмасдан сув бўйлаб оқиб борарди.

Бироздан сўнг қайиқ филга яқинлашди. Фил жимгина нафас олиб, ўт чайнарди. Бироқ қайиқ ва филнинг орасида бир неча метр қолганда, ҳайвон кескин бурилди ва қайиқ томонга келиб, унинг бортини бир неча марта силкитди.

Су-Ан ҳодисадан бир лаҳза олдин видеога олишни бошлаган эди, жаҳли чиққан филнинг ҳужуми видеога тушди.

Сайёҳлар бахтига зарбалар қайиқни нарига суриб юборишга етди, холос. Одамлар ҳодиса жойини жароҳатсиз тарк этишга муваффақ бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар