2014 йилнинг 4 декабрида Тошкент вилояти Бекобод шаҳар суди томонидан қилган жинояти учун судланиб, 8 йил ва 3 ойга озодликдан маҳрум бўлган Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидан яшаган А.Р. жазоси енгиллашиш имкониятига эга бўлганди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
А.Р. кечиримли бўлиш тамойилига асосланган сиёсат шарофати туфайли 2018 йилнинг 21 февраль куни Чирчиқ шаҳар судининг ажрими билан қолган 4 йил ва 11 ой жазо муддатини ўташ учун дастлаб манзил колониясига ўтказилиб, кейинроқ Бухоро вилояти ИИБга қарашли жазони ижро этиш муассасасига юборилди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан А.Р. жамиятда ўз ўрнини топиб олиши ва ижтимоий аҳволини яхшилаб олиши учун Когон туманидаги «Корона» хусусий корхонасига ишга жойлаштирилади. Аммо А.Р. берилган имкониятдан кўз юмиб, Бухоро вилояти Чағдара қишлоғида яшовчи З.З.нинг уйига бостириб кириб, ундан пул ва заргарлик буюмларини талаб қилиб, пичоқ билан танасининг бир неча жойига жароҳат етказади.
Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда, ўйлаган мақсадини амалга ошира олмаган А.Р. З.З.нинг уйидан ҳеч нарса ололмай воқеа жойидан ғойиб бўлади. Жабрланувчи З.З. эса етказилган жароҳатлар сабаб касалхонага ётқизилади.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлари натижасида А.Р. ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Изоҳ (0)