Тошкент вилоят ҳокимлигига жорий йилда 2,5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксарияти уй-жой ва ер ажратиш, табиий газ, сув, электр таъминоти, транспорт ва савдо хизматлари кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, аҳоли мурожаатлари сони ўтган йилга нисбатан 27 фоизга камайган, аммо Ўрта Чирчиқ туманида 40 фоизга ошган. Умумий мурожаатларнинг 14 фоизи, хусусан, биргина тадбиркорликни ривожлантириш йўналишидаги 70 мурожаат вақтида кўриб чиқилмаган.
Бу ҳақда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш, раҳбар ва масъул ходимларнинг бу борадаги шахсий масъулиятини ошириш масалаларига бағишланган амалий семинарда айтиб ўтилди.
Изоҳ (0)