Хамес Родригес бошчилигидаги Колумбия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича таклиф билан чиқди, деб ёзади «Championat.asia».
Колумбияликлар ЖЧ—2018 бошлангунига қадар Европада Ўзбекистон билан беллашишни истаган, бироқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси ушбу таклифга рад жавобини берди.
Бунга сабаб эса Ўзбекистон терма жамоаси 8 июнь куни Монтевидео шаҳрида Уругвай билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Колумбия эса 12 июнь куни Россиянинг Қозон шаҳрига етиб бориши керак. Уругвай билан ўйиндан ортга қайтиб келишга вақт камлиги сабаб таклиф рад этилган. Шунингдек, 10—12 июнь кунлари Суперлигада 15-тур баҳслари бўлиб ўтиши ҳам ҳисобга олинган.
Изоҳ (0)