Жаҳон Чемпионати арафасида Бельгия терма жамоаси мундиал қатнашчиларидан бири Миср билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув Бельгиянинг йирик 3:0 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Аввалига 27-дақиқада Лукаку ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Азар орадаги фарқни 2 тага оширди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Феллаини жамоасининг 3-голини киритди. Қайд этиш жоиз, ўйинда мисрликлар етакчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳати боис майдонга туша олмади.
Яна бир мундиал иштирокчиси Нигерия эса Чехияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ўртоқлик ўйинлари
6 июнь, чоршанба
Изоҳ (0)