Аргентиналик 57 ёшли футбол афсонаси Диего Марадона Колумбиядаги шифохоналардан бирига ётқизилди, деб ёзади «Sports.ru».
Қайд этилишича, Диегонинг чап тиззаси операция қилиниши мумкин.
Марадона бир неча ойдан бери чап тиззасида оғриқ ҳис қиляпти. 17 йил олдин унинг икки тиззасида жарроҳлик амалиётини ўтказган жарроҳ Герман Очоанинг бу гал ҳам операция ўтказиши кутилмоқда.
Маълумот учун аввалроқ аргентиналик афсона Брестнинг «Динамо» клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаб, клубнинг ижрочи директори этиб тайинланганди.
Қайд этиш жоиз, Марадона Россиядаги ЖЧ—2018 да шарҳловчи бўлиб ишлайди.
Изоҳ (0)