Эртага, 8 июнь куни Тошкент вақти билан соат тонгги 04:00 да футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Монтевидеода икки карра Жаҳон чемпиони — Уругвай термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Беллашув Ўзбекистоннинг Sport-TV ҳамда Россиянинг «Матч-ТВ» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. Ўзбекистон учрашувни оқ, Уругвай эса ҳаворанг либосда бошлайди.
Маълумот учун Оскар Табарес шогирдлари Жаҳон Чемпионатининг гуруҳ босқичида мундиал мезбони Россия билан бир гуруҳдан жой олган.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу пайтга қадар бирор марта Жанубий америкаликлар билан учрашув ўтказмаган.
Изоҳ (0)