Юк ташувчи поезд Хитойдан Марказий Осиёнинг 5 та мамлакатига ўзининг биринчи рейсини амалга оширди. Бу ҳақда Хитойнинг CGTN телеканалига таяниб, KNews хабар берди.
43 та вагонли таркиб ҳафтада битта рейсни амалга оширади.
Хенан вилоятининг Синьсян округидан йўлга чиқадиган поезд Тайюань, Иньчуань, Чжунвэй, Увэй ва Урумчи шаҳарларидан ўтади. «Дўстлик» назорат пунктида поезд Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтади, шундан кейин Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга йўл олади.
Марказий Осиё мамлакатларига поезд механик қурилмалар, резина маҳсулотлари, оловга бардошли материаллар олиб келиб, қайтишда турли хил хом ашё олиб кетади. Юк ташувчи поезд «Бир макон — бир йўл» лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Йўналиш бўйича бир йиллик ташиладиган юк ҳажми 150-200 минг тоннани ташкил қилади.
Изоҳ (0)