Туркиялик 69 ёшли машҳур карикатурачи Нури Куртжебе мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни ҳақорат қилгани учун қамоққа олинди. Ҳибс карикатурачининг жазо ҳақидаги қарорга нисбатан апелляцияси суд томонидан рад этилгач амалга оширилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ Куртжебе Эрдўғонни карикатура қилгани учун 1 йил 2 ой 15 кунга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Карикатура 2015 йилда Aydinlik газетасида чоп этилган.
Куртжебе Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Ялова вилоятида жандармерия постида қўлга олинган ва расмий жараёнлардан кейин қамоқхонага жўнатилган.
Туркия қонунчилигида президентни карикатура қилганлик учун жарима ёки бир йилдан тўрт йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган. Мухолифат расмийларни бу моддадан Эрдўғон сиёсатидан норозиларга қарши қатағонларда фойдаланишда айблайди.
Изоҳ (0)