Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туниснинг жануби-шарқий қирғоғида 3 июнь, якшанба куни чўкиб кетган қайиқда ҳалок бўлган ноқонуний муҳожирлар сони 58 нафарга етди. Бу ҳақда «Синьхуа»га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Аввалроқ, 48 кишининг ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Тунис ички ишлар вазирлиги вакилининг берган маълумотларига қараганда, қурбонларнинг 31 нафари—тунислик, 22 нафари—бошқа мамлакат фуқаролари. Қурбонларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.

Воқеа жойига етиб келган миллий гвардия ва ҳарбий-ҳаво кучлари бўлинмалари 68 нафар муҳожирни қутқариб қолган.

Қайиқнинг ҳалокатга учрагани тўғрисидаги сигнал 2 июнь, шанба куни, маҳаллий вақт билан соат 22:45 да келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Конго демократик республикасининг шимолида қайиқнинг ағдарилиб кетиши оқибатида 49 киши чўкиб кетган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Зеленский идораси Украинадаги уруш қандай тугашини прогноз қилди
Кино
«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди