Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан бўлиб ўтган учрашув вақтида Москва Владимир Путиннинг Хитойга амалга оширадиган ташрифига алоҳида эътибор қаратаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Хитойнинг ташқи сиёсий идораси сайтига асосланиб, «Газета.ru» хабар берди.
«Россия президент Путиннинг Хитойга амалга оширадиган давлат ташрифига жуда катта аҳамият бермоқда ва ҳозирги тайёргарликларнинг боришидан мамнун», — дейди Лавров.
Ўз навбатида Ван И Путиннинг Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашуви икки мамлакатнинг ривожланиши йўлида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шунингдек, у Хитойнинг мазкур ташриф муваффақиятли ва самарали бўлиши учун Россия томони билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганини билдириб ўтди.
Изоҳ (0)