Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Гўзалкент» қўрғонида ИИБ учун янги маъмурий бино қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилди.
Очилиш маросимида вилоят раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Бино 12 та хизмат хонаси, навбатчилик қисми, маънавият ва маърифат соатлари ўтказиш учун мўлжалланган мажлислар зали, кутубхона, фуқароларни қабул қилиш хоналари, ёзги ва қишки ошхоналардан иборат. Янгидан қурилган ички ишлар бўлинмаси ҳудуддаги 26 та маҳалладаги 90 минг 302 нафар фуқарога хизмат кўрсатади.
Бинонинг ташқи ва ички томонлари, ҳудуддаги асосий чорраҳалар замонавий русумдаги рақамли видео кузатув ҳамда қайд этиш камералари билан жиҳозланиб, бўлинма навбатчилик қисмида узлуксиз назорат олиб бориш имконияти яратилди.
Изоҳ (0)