NASA астрономлари 3 июнь куни Ер атмосферасида ёниб кетиб, Африка осмонида портлаган астероидни аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда NASA реактив ҳаракати лабораториясига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
«Мазкур астероид Ерга урилгунига қадар аниқланган учинчи объектга айланди. Шунингдек, биз иккинчи маротаба осмон жисми бизнинг сайёрамизга урилишидан анча олдин ушбу ҳодисани башорат қилишга муваффақ бўлдик», — дейди лаборатория ходими Пол Чодас.
Деярли ҳар куни Ер атрофидан бир ёки иккита йирик астероид учиб ўтади. Бу турдаги кичик осмон жисмлари жиддий хавф туғдирмайди, бироқ астрономлар 2013 йилда Челябинскка қулаган метеоритдан сўнг, уларни фаол тарзда кузатиб келади.
2017 йилда NASA мутахассислари оммага диаметри 30 метрга тенг астероидларнинг Ерга яқинлашишини аниқлашга қодир Scout тизимини намойиш этганди. Чодаснинг айтишича, ушбу тизим ўтган дам олиш куни фавқулодда текширувдан ўтган ва 2018 LA номини олган астероидни аниқлашга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)