Ўзбекистон ички бозорида Ravon бренди остида чиқариладиган машиналар сотила бошланди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» раҳбари Умиджон Салимов маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
GM Uzbekistan олдин мазкур брендга эга автомобилларни фақат экспортга жўнатаётганди. Ички бозорда эса Chevrolet маркасидаги автомобиллар сотилган.
Эслатиб ўтамиз, Ravon бренди остида машиналар ишлаб чиқариш 2015 йилдан бошланган.
Изоҳ (0)