Мексикада автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жароҳатланди. Бу ҳақда 3 июнь, якшанба куни Excelsior нашри хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус Мехико штати йўлида юк машинаси билан рўпарадан тўқнашган. Аварияга юк машинаси тормозининг ишдан чиқиши сабаб бўлган.
Тўқнашувдан сўнг ҳар иккала транспорт воситаси жарга қулаган. Оқибатда автобус йўловчилари юк машинаси парчалари остида қолиб кетган.
Изоҳ (0)