Янги Зеландияда қутқарувчилар Тонгариро тоғ массивида дарага тушиб кетган британиялик аёлга ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
Сайёҳ эрта тонгда йиқилиб тушган, ўн дақиқадан кейин эса ҳалокат ҳақида хабар берилган. Қутқарув хизматига жарга тушиб кетган аёлнинг дугонаси қўнғироқ қилган. У тирик ёки йўқлиги ҳақида дастлаб билишнинг имкони бўлмаган, чунки у чақирувларга жавоб бермаган.
Маълум бўлишича, у ҳушидан кетган бўлган, ўзига келганида эса дугонаси томонга қичқирган.
Жардаги аёл вертолёт ёрдамида чиқариб олинган, кейин унга биринчи ёрдам кўрсатилган ва Роторуа шаҳридаги касалхонага юборилган. Аёл 100 метр баландликдан қулаб, омон қолишга муваффақ бўлган.
Ҳодисадан кейин полиция бу ҳудудга келмоқчи бўлган кишиларни тўлиқ тайёргарлик билан келиш ҳақида огоҳлантирган.
Изоҳ (0)