Россиялик миллиардер Роман Абрамович Буюк Британиянинг инвестицион визасини узайтириш тўғрисидаги аризасини қайтариб олди, деб хабар беради Meduza.
Абрамович Исроил паспортини олгани учун Британия визасига бошқа муҳтож эмас. Исроил фуқаролиги унга Британия ҳудудида ярим йилгача бўлиш ҳуқуқини беради.
Визанинг йўқлиги Абрамовичга Британияда ишлашга рухсат бермаса-да, тадбиркор «Челси» футбол клуби эгаси ҳисобланади. Бироқ Абрамович Британия футбол жамоасида ҳеч қандай расмий лавозимда фаолият юритмайди.
«Челси» хўжайини жамоанинг стадионини таъмирлашдан бош тортган. Бу ҳолат «ноқулай инвестицион муҳит» шароити билан изоҳланади.
Изоҳ (0)