Испания ҳукумати раҳбари Мариано Рахой ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Испания парламенти 1 июнь, жума куни Рахойга билдирилган ишончсизликни қўллаб-қувватлади.
350 нафар депутатдан 180 нафари ишончсизликни қўллаб-қувватлаган. Ишончсизлик билдириш учун 1763 та овознинг ўзи етарли эди. Овоз бериш жараёнининг онлайн-трансляцияси El Pais сайтида олиб борилди.
Рахой — Испаниянинг янги тарихида ишончсизлик билдирилган биринчи бош вазир ҳисобланади.
Мариано Рахой 2011 йилнинг декабрь ойида Испания бош вазири бўлган эди.
Изоҳ (0)