Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг кабинетида шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг никоҳ тўйида тушган сурати пайдо бўлди. Журналистлар уни сиёсатчи Жорж Брандиснинг Букингем саройига ташрифи чоғида суратга олишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Анъанага кўра, қиролича меҳмонни ўз кабинетида қабул қилган. Журналистлар кабинетга кира туриб, стол устидаги Гарри ва Меганнинг суратини пайқаб қолган. Сурат қироличанинг қизи Аннанинг портрети ёнидан жой олган.
Таъкидланишича, бу Меган Марклнинг Букингем саройидаги биринчи расми ҳисобланади.
Сурат Елизавета II нинг янги келинга нисбатан адовати борлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида ҳаммани ҳайратга солди. Суратнинг қиролича кабинетида бўлиши уларнинг орасида нифоқ йўқлигини кўрсатган.
Изоҳ (0)