Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида 1 июнь куни 2 кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни Амударё тумани, Хитой маҳалласида яшаган, Р.Ў. Nexia-3 русумли автомашинасини А-380 «Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу» йўлининг 681-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, йўл четига ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Р.Ў. ва унинг бир йўловчиси ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи жароҳат билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)