Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатни ҳар қандай вақтда урушга тайёр туришга чақирди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Қуролли Кучларимиз ҳар дақиқа, ҳар куни давлатимиз манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлашда посбонлик қилмоқда. Биз эҳтимолий таҳдид манбаларини кузатмоқдамиз, кўрмоқдамиз ва кўрамиз. Биз ҳарбий қудратимизни ошириб бормоқдамиз, дея таъкидлади Алиев.
У Озарбайжонга энг замонавий дронлар, янги артиллерия тизимлари келтирилганини таъкидлади. Янги жанговар самолётлар харид қилиш бўйича шартномалар имзолангани, мавжудлари эса тўлиқ модернизация қилинганини айтди.
“Биз ҳар қандай вақтда урушга тайёр туришимиз лозим, чунки дунёдаги жараёнларнинг кечиши шундай тезки, эртага нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. Хавфсизлигимиз кафолати – ўзимиз, давлатимиз, халқимиз ва Қуролли Кучларимиз.
Шунинг учун кимнингдир ўғриқли бошига Озарбайжонга қарши қандайдир провакация уюштириш фикри келса, ўйлайманки, у яна пушаймон бўлади. Биз эса бундан буён ғолиб халқ ва музаффар давлат сифатида яшаймиз”, деди Озарбайжон президенти.
Арманистон ва Озарбайжон тинчлик келишуви ҳақида
Изоҳ (0)