Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 июнь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5—10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12—17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20—22, кундузи 36—38 даража иссиқ бўлади, деб ёзади ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 20—25 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсаётган шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20—25, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 19—24, кундузи 33—38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20—25, кундузи 35—40, баъзи жойларда 42 даражагача иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12—17, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)