1 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Тошкентни айланишни бошлади. Биринчи бўлиб янги аэропорт қурилишини бориб кўрди. Шундан сўнг Президент уч қаватли йўл қурилишини, ер усти ҳалқа метро йўли қурилишини, Humo Arena қурилишини, «Бунёдкор» стадиони олдидаги йўл ўтгазгич қурилишини бориб кўрди. Чилонзор маҳаллаларида бўлди.
2. Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиши билан танишди. Ситида қурилажак лойиҳаларнинг ҳозирги кун учун актуал суратларини бу ерда томоша қилишингиз мумкин.
3. Ўзбекистонда туристлар ташриф буюриши тақиқланган ҳудудлар очилди. Ўзбекистонда чет элликлардан вақтинчалик прописка учун жавобгарлик олиб ташланди.
4. GM Uzbekistan шу йилнинг ўзида Chevrolet Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлайди. Мазкур автомобиль 2016 йилда ўзбек автомобилсозлари томонидан мураккаб шароитларда синовдан ўтказилганди.
5. Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» жамоаси футболчиларини вахшийларча калтаклаган клуб директори ва жамоа мураббийи бутун умрга футболдан четлатилди. Клуб директори Аҳрор Эргашев ва жамоа катта мураббийи Нодир Қўзибоев икки футболчининг шифохонага тушишига сабабчи бўлган.
6. Абдулла Қурбонов интервьюда «Миллион» жамоасини «Миллион башаралар» дегани учун «Ўзбекконцерт» томонидан танбеҳ берилди. «Бундан кейин интервью беришда ҳам ўзингизга эҳтиёт бўлинглар», — деди «Ўзбекконцерт» раҳбари.
Изоҳ (0)