Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази болаларни ҳимоялаш бўйича самарали фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ота-она қарамоғисиз, етим, имконияти чекланган, нотинч оилалар, ижтимоий-ҳуқуқий хатар гуруҳидаги, иқтидорли болаларнинг муаммолари марказнинг доимий эътиборида.
Марказда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Меҳр нури чашмалари» деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Унда имконияти чекланган болалар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди.
Турли вазирлик ва идоралардан таклиф қилинган меҳмонлар болаларни байрам билан қутлади. Совғалар улашилди, концерт дастури барчада илиқ таассурот қолдирди.
Изоҳ (0)